Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи ўрганилди
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутати Перизат Мингтаева ҳамда Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши раиси Азамат Худайбердиев депутатлик назорати доирасида чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш ҳолатини ўрганиш мақсадида депутат сайланган 6-«Ўзбекистон» сайлов округи ҳудудида бўлдилар.
Ўрганиш давомида ҳудудда маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш ишларининг ташкил этилиши, санитария ҳолати, чиқинди контейнерларининг жойлашуви ҳамда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифати кўздан кечирилди.
Шунингдек, аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш юзасидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тингланди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган муаммоларни бартараф этиш, масъул ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини янада яхшилаш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.