35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ НАЗОРАТДА

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ НАЗОРАТДА
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, муассасада амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди.
Айни пайтда 1 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига мактаб бинолари ҳамда спорт залини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш жараёнида қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши, шунингдек, ўқувчи ва педагоглар учун яратилаётган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мактаб ҳудудини янада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини кучайтириш, ташқи ҳудудларни тартибга келтириш ҳамда санитария ва тозалик талабларига қатъий риоя этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Таъмирлаш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш масаласи назоратга олинди.

Slide 1 of 4