Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 7-«Уйшин» сайлов округидан сайланган депутат Ибрагимова Шахноза Адиловна ҳамда котибият мудири иштирокида “Уйшин” МФЙ ҳудудида жойлашган 45-поликлиникада навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида тиббиёт муассасасининг моддий-техник базаси, дори-дармон таъминоти, шифокор ва ҳамширалар фаолияти, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати таҳлил қилинди. Поликлиникага келган фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган муаммолар, айниқса навбат кутиш, тиббий жиҳозлар етишмаслиги ва хизмат кўрсатиш тезлиги бўйича фикрлари тингланди.
Мазкур ўрганишдан кўзланган асосий мақсад — аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлашдан иборат.