Yangiliklar

МАҲАЛЛАГА ЗАМОНАВИЙ БИНО ТУҲФА ЭТИЛДИ

МАҲАЛЛАГА ЗАМОНАВИЙ БИНО ТУҲФА ЭТИЛДИ

✍️Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025-йил 12-декабрдаги VII-15-125-6-84-K/25-сонли қарорига асосан Ором маҳалласига замонавий бино қуриб фойдаланишга топширилди. Бугун маҳалла фақат фуқаролар йиғини эмас, балки давлат ва жамият ўртасидаги энг муҳим боғловчи кўприкка айланди. Бу тизим орқали давлат аҳолига яқинлашмоқда, муаммолар манзилли ҳал этилмоқда.

Ором маҳалласининг биноси мавжуд бўлса-да, ишлаш ва фуқаролар қабули учун шарт-шароитлар замон талаби даражасида эмас эди. Хоналар кичик бўлиб, маҳалла еттилиги фаолият юритишида қийинчиликлар келиб чиқаётган эди. Шуларни эътиборга олиб, улар учун янги замонавий бино қуриб битказилди.

Маросимда туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Наманган вилояти бошқарма бошлиғи Аҳаджон Мирзаев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар Рамзий лента қирқилиб, маҳалла биноси яратилган шарт–шароитлар билан танишилди.

Slide 1 of 8