Бугун 65-умумтаълим мактабида туман ҳокими, 17-Қутлуғтол сайлов округидан сайланган депутат Асадулла Нажмиддиновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида Радивон маҳалласи фуқаролари томонидан асосан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Хусусан, "Қизариқ" кўчасида қўшимча тарнсформатор ўрнатиш, "Радивон-1" кўчасида мавжуд ичимлик ва томорқани суғориш учун сув муаммосини ҳал этиш, "Хўжа Радивон" кўчасидаги йўлни шағаллаш каби қатор мурожаатлар бўлди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича эшитилиб, муаммоларнинг ечими юзасидан масъулларга вазифалар белгиланди.
Айрим масалаларни ҳал этиш учун қўшимча муддат белгиланди. Қабулда халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Мамажонов иштирок этди. Қабулдан сўнг мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганди.