Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Янгилик

Халк депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутати Отабек Юсупов туман ММТ бўлимида давра сухбати ўтказди. Сухбат "Огох бўлинг, фирибгар" мавзусида ташкил этилди. Депутат томонидан бугунги кунда содир этилаётган кибержиноятлар, товламачилик холатлари, айникса пластик карталарга оид холатлар бўйича батафсил тушунтириб ўтилди. Жиноятчиликни олдини олиш учун профилактик тадбирлар ўтказиш, хар бир фуқаронинг бурчи эканлиги эътироф этилиб, "Адолат"СДП томонидан амалга оширилаётган тарғибот ишларида хамжихат бўлишига чақирилди. Жонажон юртимизни тинчлигини кўз қорачиғидай асраш, қонун устиворлигини таьминлаш, хар сохада адолатли бўлиш таъкидланди. Тадбирдан сўнг гўшт махсулотлари сифати ва нархи билан танишди. Савдо ходими билан асоссиз нарх кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик масаласида келишиб олинди.

Slide 1 of 1