Yangiliklar

"Депутат халқ билан"

            Бугун Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 8-сайлов округидан депутат Миразев Тахир Холикулович Дўстлик МФЙ еттилиги ва сайловчилар билан учрашув ўтказди. Ўткализган учрашувда фуқаролларнинг мурожаатлари ўрганилди ва ўрганилган мурожаатлар ижобий хал қилинди. Бугун Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши
7-Ахиллик сайлов округидан депутат Наржигитова Бахринсо Эгамкуловна Ахиллик МФЙ еттилиги ва сайловчилар билан учрашув ўтказди. Ўтказилган учрашувда Ахиллик маҳалласи Чаманзор кўчаси 17-уйда яшовчи фуқаро Мавлонбердиева Маъмуранинг яшаш уйи яқинидаги зовур бўйидаги бўш жойга боғдорчилик қилиш мурожаати ўрганилиб маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан туман Мелиорация бўлимига ариза бериш тўғрисида тушунтиришлар берилди.Маърифат кўчаси 26-уйда яшовчи фуқаро Сангирова Зилоланинг қарамоғида нуқсони бор фарзанди борлиги ва ишлолмаслиги сабабли кредит олиб хонадонида тадбиркорлик қилиш тўғрисидаги мурожаати ўрганилди, ушубу мурожаат бўйича бошланғич хужжатларни тайёрлаш тўғрисида хуқуқий тушунтиришлар берилди.

Slide 1 of 4