Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Deputat faoliyatidan

Жорий йилнинг 24-февраль куни халқ депутатлари туман Кенгаши депутати О.Бахрамова "Наврўз" МФЙ да "Маҳалла еттилиги" ва сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида маҳаллада аҳоли муаммоларини ўрганишда депутат ва маҳалла еттилиги ҳамкорлиги муҳокома қилинди. Унда маҳаллада амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, аҳолини камбағалликдан чиқариш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган чора- тадбирлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга сайловчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 11-феврал куни қабул қилинган "2026-йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора- тадбирлари тўгрисида"ги Қарорнинг мазмуни билан таништирди.

Учрашув якунида депутат О.Бахрамова ва МФЙ раиси А.Карсибекова Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан, Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида берилган бир марталик моддий ёрдамларни ўз эгаларига топширдилар. 

Slide 1 of 3