Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
QONUN IJROSINI TA’MINLASH — VATAN HIMOYASI VA YOSHLAR TARBIYASINING MUHIM OMILI
янв.21
YOSHLAR MASALALARI BO‘YICHA HAMKORLIK MUHOKAMA QILINDI
янв.21
SESSIYA OLDI O‘RGANISHLARI DAVOM ETMOQDA
янв.21
SESSIYA OLDI O‘RGANISHLARI
янв.21
YOSHLAR BANDLIGINI TA’MINLASH — USTUVOR VAZIFA
янв.21
Xalq deputatlari Sharof Rashidov tumani Kengashining navbatdagi doimiy komissiya yig'ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Fuqarolar uchun sayyor qabul o‘tkazildi
янв.21
Pastki So‘loqli mahallasida aholi bandligi bilan bog‘liq masalalar o‘rganildi
янв.21
IJTIMOIY REYESTRDAGI FUQAROLAR MUAMMOLARI O‘RGANILMOQDA
янв.21
Sog‘liqni saqlash sohasidagi holat sessiyaoldi o‘rganishlar doirasida o‘rganildi
ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРДА

 ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРДА

Бугун Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими Музаффар Абдуллаев Тошлоқ маҳалласи биносида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда тадбиркорлар билан бир қаторда Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси, республика “Микрокредитбанк”, тегишли ташкилот, корхоналар ҳамда банклар раҳбарлари иштирок этдилар.

🗣 Мулоқот давомида тадбиркорлар ўз фаолияти жараёнида дуч келаётган муаммо ва масалаларни туман раҳбарига тўғридан-тўғри баён қилиб, уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва мурожаатларини билдирдилар.

📌 Кўтарилган ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилиниб, уларни белгиланган тартибда ижобий ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🏦 Шунингдек, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Масъулларга ушбу йўналишдаги мурожаатларни қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва амалий ечим топиш вазифаси юклатилди.

🎯 Туман раҳбари тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ҳамда янги ташаббусларни рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

✨ Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлар билан бевосита ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ҳамда уларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбиркор қўллаб-қувватланса — янги иш ўринлари, янги имкониятлар ва янги даромад манбалари яратилади.

Slide 1 of 1