Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
QONUN IJROSINI TA’MINLASH — VATAN HIMOYASI VA YOSHLAR TARBIYASINING MUHIM OMILI
янв.21
YOSHLAR MASALALARI BO‘YICHA HAMKORLIK MUHOKAMA QILINDI
янв.21
SESSIYA OLDI O‘RGANISHLARI DAVOM ETMOQDA
янв.21
SESSIYA OLDI O‘RGANISHLARI
янв.21
YOSHLAR BANDLIGINI TA’MINLASH — USTUVOR VAZIFA
янв.21
Xalq deputatlari Sharof Rashidov tumani Kengashining navbatdagi doimiy komissiya yig'ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Fuqarolar uchun sayyor qabul o‘tkazildi
янв.21
Pastki So‘loqli mahallasida aholi bandligi bilan bog‘liq masalalar o‘rganildi
янв.21
IJTIMOIY REYESTRDAGI FUQAROLAR MUAMMOLARI O‘RGANILMOQDA
янв.21
Sog‘liqni saqlash sohasidagi holat sessiyaoldi o‘rganishlar doirasida o‘rganildi
ХАВФСИЗ ЙЎЛАК

ХАВФСИЗ ЙЎЛАК

Ғайрат маҳалласида пиёдалар ҳаракати хавфсизлиги таъминланмоқда

Уйчи туман автомобиль йўллари бошқармаси томонидан аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, «Хавфсиз йўлак» лойиҳаси доирасида Ғайрат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Д-109 автомобиль йўлининг 22–23-км оралиғида пиёдалар учун махсус йўлакча барпо этилмоқда.

Мазкур ишлар Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибият мудири, 8-Муборак сайлов округи депутати Н. Дедаханова томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида пиёдалар йўлакчасини барпо этиш ишларининг бориши, қурилиш сифати ҳамда аҳоли учун яратилаётган қулайликларга алоҳида эътибор қаратилди.

Қурилаётган пиёдалар йўлакчасининг умумий узунлиги 350 метр, эни эса 2 метрни ташкил этади. Мазкур йўлак маҳалла аҳолиси, йўлдан фойдаланувчи пиёдалар, шунингдек, таълим муассасалари, ижтимоий объектлар ва бошқа манзилларга қатновчи фуқаролар учун янада қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имкониятини яратади.

Айниқса, автомобиль йўли бўйлаб пиёдалар ҳаракати жадал бўлган ҳудудларда алоҳида йўлакларнинг ташкил этилиши йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Пиёдалар учун белгиланган махсус йўлак ҳайдовчилар ва
пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш, улар ўртасидаги хавфли вазиятларни камайтиришга хизмат қилади.

Айни пайтда масъул ходимлар томонидан белгиланган ҳудудда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Барпо этилаётган йўлакнинг сифатли бажарилиши, белгиланган меъёрларга риоя қилиниши ҳамда аҳоли учун қулай шароит яратилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Депутат томонидан мазкур ишлар жараёнининг бориши ва сифати юзасидан назорат ишлари давом эттирилади

Slide 1 of 1