Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

#Семинар

#Семинар

ДEПУТАТЛИКНИНГ МАКТАБИ ЙЎҚ, ШУ САБАБЛИ АВВАЛ БИЛИМ, СЎНГРА ҲАРАКАТ ЛОЗИМ

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг депутатлари учун ўқув семинари бўлиб ўтди. Табиийки, янги Кенгаш аъзоларида халқ билан ишлаш юзасидан саволлар кўп. Чунки турли соҳаларда ишлаган мутаҳассислар депутат бўлиб сайлангач иш юритиш бўйича турли билимларга эҳтиёж сезадилар. Шу сабабли мазкур семинарда 

✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламент палаталари йиғилишларидаги нутқларининг мазмун-моҳияти, уларда кўтарилган масалалар натижасида маҳаллий Кенгашлар олдига қўйилган вазифалар;

✅Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тартиби; 

✅Депутатлар Кенгашининг регламенти;

✅Доимий комиссиялар тоғрисидаги Низом;

✅Кенгаш котибияти тўғрисидаги Низом;

✅Депутатлик сўровлари ва мурожаатларини йўллаш тартиблари каби масалалар юзасидан ўқувлар ташкил этилди.

https://t.me/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy

Slide 1 of 10