Бугунги кунда жамиятимизда депутат кириб бормаган соҳа йўқ. Халқ вакили сифатида депутатлар
ўз ваколатлари доирасида фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга муносиб ечим
топиш мақсадида самарали иш олиб боришмоқда. 15-“Нодира” сайлов округидан сайланган депутат Ю.Муродов ҳам халқнинг энг яқин кўмакчиси сифатида ўз вазифаларини сидқидилдан адо этиб келмоқдалар.
Депутатимиз маҳаллабай, хонадонбай ўрганишлари давомида муаммоларни
сайловчилар билан юзма-юз, дилдан қурилган суҳбатлар асосида аниқлашни маъқул
кўриб, яқинда ўтказилган 1-чорак ҳисобот йиғилишида фуқаролар томонидан
билдирилган муаммолар юзасидан жорий йил бошидан буён ўз ваколати доирасида
тегишли муассасаларга бир нечта депутатлик сўровлари чиқарди. Унинг
саъй-ҳаракатлари билан, Кармана туманидаги “Янгиариқ” МФЙнинг ички йўллари
таъмирланиб, асфальтлаштирилди. Йўл муаммосидан азият чекаётган аҳоли депутат
кўмаги боис мушкуллари осон, маҳаллалари обод бўлганидан мамнун.