Вилоят ҳокимлигида Сенатнинг 2025-йилга мўлжалланган иш режасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг октябр ойида “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Нукритдинович ташриф буюрди.
Шунингдек Қўмита ҳузурида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳ аъзолари, тегишли идора раҳбарлари қатнашди.
Йиғилишда Сенат томонидан тузилган Ишчи гуруҳ аъзолари қонунлар ижросини ҳудудларга, айнан пастки тизимга тушиб ўрганишидан мақсад туман ва вилоят даражасида ҳал этиш чоралари ҳақида сўз юритилди.