Бугун тумандаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар, кенгаш фаолияти давомида қабул қилинган қарорлар, халқ вакилларининг жойлардаги фаоллиги, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама этилди.
Анжуманда доимий комиссиялар раҳбарлари, фаол депутатлар, маҳаллий ОАВ ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида жамоатчиликни қизиқтирган саволларга очиқ ва аниқ жавоблар берилди.
Бу каби учрашувлар орқали халқ вакилларининг ҳисобдорлиги, масъулияти ва жамоатчилик билан мулоқоти янада мустаҳкамланмоқда.