Туманда 2025-йилнинг 1-ярими давомида қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, норма ижодкорлиги масалалари юзасидан туман прокуратураси, ички ишлар ҳамда адлия бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботлари, шунингдек, туманда шаҳарсозлик ҳужжатлари ижроси ва ҳудуднинг Бош режаси ишлаб чиқилиши, Хива тумани Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Яшил боғ” ташкил этиш, чорвачилик ерларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари, “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи бўйича кўрсатилган амалий ёрдамлар юзасидан туман ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботи ҳамда “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури доирасида туман тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлар тингланиб, кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди.