Депутат муносабати
Ўзбекистон ва Словакия стратегик шериклик муносабатларини йўлга қўйди
Тошкентдаги расмий учрашувлар якунларига кўра, Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилиб, стратегик шериклик мақомига эга бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо ушбу мақсадда қўшма декларация имзоладилар.
Музокаралар доирасида икки мамлакат ўртасида бир қатор муҳим ҳужжатлар алмашилди. Улар орасида дипломатик кадрлар тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги, стандартлаштириш ва метрология, энергетика бозорларини тартибга солиш соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар бор. Шунингдек, 2025–2026 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ва стандартлаштириш соҳасидаги дастурлар тузилди.
Якуний хулоса:
Мен Суюнов Бахтиёр, Ўзбекистон Словакия стратегик шериклик муносабатларни ўрнатилиши бу давлатимиз учун янги хамкорликлар натижасида юртимизни жадал ривожлантириш учун хисса қўшади деб ўйлайман.