🔷 Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
🔷 Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари ушбу ташриф кўп қиррали Ўзбекистон-Словакия муносабатлари тарихида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб беришини алоҳида таъкидлади.
🔷 Ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ташқи ишлар вазирликлари даражасида конструктив сиёсий мулоқотлар йўлга қўйилди, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашди.
🔷 Словакиянинг етакчи компаниялари билан саноат кооперацияси бўйича кенг кўламли дастурни тайёрлаш, жумладан, агросаноат мажмуи, автомобиллар учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, "яшил" энергетика ва туризм лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Туман Кенгаши депутати М.Гоибназаров