➡️ Ўзбекистон билан Болгария ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
➡️ Давлатимиз раҳбари Болгария етакчисини самимий қутлаб, сўнгги 17 йилдаги биринчи саммит тарихий аҳамиятга эга эканини, Ўзбекистон-Болгария дўстлик ва шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишини таъкидлади.
➡️ Кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташқи сиёсат идоралари ўртасида тизимли алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.
➡️ Шунингдек, келгуси йилда Ўзбекистон ва Болгария маданияти ва киноси ҳафталигини ташкил этишга келишиб олинди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Қўлдошев