Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

10-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қишга тайёргарлик ва мавжуд муаммолар ўрганилди

10-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қишга тайёргарлик ва мавжуд муаммолар ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси доирасида Зарбдор сайлов округидаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлди.
🍂 Ташриф давомида муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ҳамда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди.
📌 Ўрганиш жараёнида муассасанинг кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо мавжудлиги маълум қилинди. Мазкур масалани ҳал этиш юзасидан депутат Ҳабибулло Мирзалиев томонидан масъул ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.
🤝 Болажонларнинг қулай ва хавфсиз шароитда таълим-тарбия олишини таъминлаш, муассасадаги мавжуд муаммолар ечимига кўмаклашиш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.

Slide 1 of 5