Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Пахтаобод тумани Кенгаши раиси Бурхонидин Усмонов Машъал маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла ҳоким ёрдамчисининг фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганиш давомида аҳолини бандликка жалб этиш, камбағалликни қисқартириш, даромадли меҳнат билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағаллик реестрига киритилган оилалар билан манзилли ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси фаолиятидаги устувор вазифалар муҳокама қилиниб, иш самарадорлигини янада ошириш, аҳоли билан манзилли ишлашни кучайтириш ва давлат томонидан яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.