"Бир ватанда, бир вақтда, бир масофада, бир мақсадда, бирга югурамиз!" шиори остида ташкил этилган оммавий югуриш марафони Имом Бухорий маҳалласи “Мустақиллик” кўчасидан старт олди.
Эрталаб соат 6:30 да старт берилган югуриш мусобақасига 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган 3 мингга яқин иштирокчилар "Ёшлар боғи"гача бўлган 3 км масофа бўйлаб, ғолиблик ва саломатлик учун югуришди.
Мусобақада 2 мингга яқин иштирокчилар иштирок этишди.
– Марафонда 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган юртдошларимиз қатнашди, – дейди Қоровулбозор тумани ҳокимининг ўринбосари Саид Қўшшаев. – Югуришга келганлар орасида 5-6 ёшли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ва техникумлар ўқувчилари, уюшмаган ёшлар, ишчи-хизматчилар, ҳарбийлар, нафақадаги отахон, онахонлар, ногиронлиги бўлган, жумладан, туғма нуқсони бўлган юртдошларимиз ҳам бор.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритганлар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.