Юртимиз бўйлаб кенг оммалашаётган “Миллий либослар – миллий ғурур!” челленжи ҳар бир юртдошимизда аждодларимизга бўлган меҳр, миллий қадриятларга бўлган ҳурмат ва ифтихорни уйғотмоқда.
🇺🇿Ушбу эзгу ташаббусга Учқудуқ туманидаги “Нуронийлар” жамғармаси ходимлари ҳамда ҳурматли нуроний отахонларимиз ҳам қўшилиб, миллий либосларимизни улуғлашда ибрат кўрсатмоқдалар. Уларнинг тарихийлик билан уйғунлашган дўппилари орамизда азалий анъаналаримиз ҳали ҳам барҳаёт эканини яна бир бор ёдга солмоқда.