Халқ депутатлари Бустон тумани Кенгаши депутати Ш.Мамаризаев тумандаги 3-умумий урта таьлим мактаби битирувчилари билан суҳбат ўтказди. Ўқувчиларни қизикишлари ва касб-хунарга бўлган қизиқишлари асосида керакли таклиф ва тавсиялар берди. Яхши ва сифатли таълим, айниқса, бугунги кунда зарурий эҳтиёжга айланиб бормоқда. Билимлар пойдеворини эса мактаб давридаёқ мустаҳкам қуриш лозим. Оддий мисол: жамиятда қайсидир мавқега эга ёки илм-фан, маданият ва бошқа соҳаларда маълум даражага эришган инсон борки, унинг замирида мактаб таълимининг ўрни беқиёс аҳамиятга эга бўлганини такрор ва такрор таъкидлайди.