Ҳар бир халқ билимли бўлса ҳеч қачон тараққиётдан ортда қолмайди. Шу боис таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти кенгайтирилди, ўқитувчилар алоҳида конституциявий мақомга эга бўлди. Ижтимоий давлатга хос ёндашувлар негизида таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларда ҳам ўз ифодасини топди. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2 баробарга оширилди.
Жумладан, фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш ҳуқуқи қатъий белгилаб қўйилди. Биргина мисол, 2017 йилгача олийгоҳларда ўқиш учун давлат грантлари сони фақат қисқариб келган бўлса, охирги олти йилда бу борадаги аҳвол бутунлай ўзгарди. Грантлар сони 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди. Магистратура учун эса 5 баравар кўпайди.
Буларнинг ҳаммаси Янги Ўзбекистон эртаси учун иқтидорли ёшлар сафини оширишга қаратилган олаишумул ўзгаришлардир.