Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ISHBILARMON AYOL — 2026” TANLOVINING SHAHAR BOSQICHI O‘TKAZILDI
янв.21
YOSHLAR MUAMMOLARI VA TASHABBUSLARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
24-BAND IJROSI YUZASIDAN: HUDUDDAGI ICHKI YO‘LLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
24/7 KO‘CHA LOYIHASIDA ISHLAR JADAL DAVOM ETMOQDA
янв.21
MAKTAB O‘QUVCHISINING TASHABBUSI E’TIBORSIZ QOLMADI
янв.21
YOSHLAR GURUHI NAVBATDAGI YIG‘ILISHINI O‘TKAZDI
янв.21
AHOLIGA XIZMAT KO‘RSATISH JOYIDAGI SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
YOSHLAR MUAMMOLARI VA TASHABBUSLARI — E’TIBOR MARKAZIDA
янв.21
10-BAND IJROSI YUZASIDAN: MOTRID HUDUDIDAGI OZIQ-OVQAT DO‘KONLARIDA NARX-NAVO O‘RGANILDI
янв.21
"Samarqand" gazetasining navbatdagi 39-soni mutolaa uchun havola qilinmoqda. 🇺🇿 MUTASADDILARNING MAS'ULIYATINI OSHIRISH ZARUR
#Кенгаш_фаолияти

Доимий комиссиялар қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича амалий семинар ўтказилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида доимий комиссиялар фаолияти самарадорлигини ошириш, қарор лойиҳаларини қонунчилик талаблари асосида сифатли тайёрлаш ҳамда ягона иш услубини шакллантириш мақсадида амалий ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан доимий комиссиялар қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш тартиби, уларнинг мазмуни ва шаклига қўйиладиган талаблар, ҳуқуқий асосларни тўғри акс эттириш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштиришнинг муҳим жиҳатлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, намунавий ҳужжатлар асосида қарор лойиҳаларини тайёрлаш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Жараёнда учраётган муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Семинар маҳаллий Кенгаш фаолиятида ҳужжатлар сифатини ошириш, доимий комиссиялар ишини самарали ташкил этиш ҳамда сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни пухта тайёрлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Slide 1 of 2