Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ISHBILARMON AYOL — 2026” TANLOVINING SHAHAR BOSQICHI O‘TKAZILDI
янв.21
YOSHLAR MUAMMOLARI VA TASHABBUSLARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
24-BAND IJROSI YUZASIDAN: HUDUDDAGI ICHKI YO‘LLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
24/7 KO‘CHA LOYIHASIDA ISHLAR JADAL DAVOM ETMOQDA
янв.21
MAKTAB O‘QUVCHISINING TASHABBUSI E’TIBORSIZ QOLMADI
янв.21
YOSHLAR GURUHI NAVBATDAGI YIG‘ILISHINI O‘TKAZDI
янв.21
AHOLIGA XIZMAT KO‘RSATISH JOYIDAGI SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
YOSHLAR MUAMMOLARI VA TASHABBUSLARI — E’TIBOR MARKAZIDA
янв.21
10-BAND IJROSI YUZASIDAN: MOTRID HUDUDIDAGI OZIQ-OVQAT DO‘KONLARIDA NARX-NAVO O‘RGANILDI
янв.21
"Samarqand" gazetasining navbatdagi 39-soni mutolaa uchun havola qilinmoqda. 🇺🇿 MUTASADDILARNING MAS'ULIYATINI OSHIRISH ZARUR
ГАИСТОН МАҲАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
ГАИСТОН МАҲАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ билан мулоқот қилиш, аҳолининг дарду ташвишларини тинглаш ва мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.
Ҳафталик иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич Гаистон маҳалласида бўлиб, фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида аҳолининг ижтимоий ҳимоя, бандлик, моддий ёрдам, тадбиркорликни ривожлантириш, ички йўллар, ичимлик суви, электр таъминоти, ободонлаштириш ҳамда бошқа ҳаётий масалаларга оид мурожаат ва таклифлари атрофлича тингланди. Ҳар бир мурожаатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Айрим масалалар юзасидан фуқароларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди. Қўшимча ўрганиш ҳамда мутасадди ташкилотлар аралашувини талаб этадиган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди. Уларни белгиланган тартибда ҳал этиш, зарур ҳолларда тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, депутат маҳалла «еттилиги» аъзолари билан учрашиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилди. Хусусан, эҳтиёжманд оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, оилаларни камбағалликдан чиқариш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда ҳар бир оиланинг ҳолатини хонадонбай ўрганиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳоли билан доимий мулоқотни кучайтириш ҳамда аниқланган муаммоларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.
Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар депутатлик назоратига олиниб, уларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб борилиши белгиланди.
Зеро, халқ билан очиқ мулоқот қилиш, унинг дардини тинглаш ва ҳар бир мурожаат ортидаги инсон тақдирига масъулият билан ёндашиш — аҳоли ишончини мустаҳкамлашнинг энг муҳим омилидир.
Slide 1 of 1