35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“MILLIY MADHIYA — MILLIY G‘URUR” MA’NAVIY-MA’RIFIY TADBIRI O‘TKAZILDI
янв.21
Aholini elektr energiyasi bilan ta’minlash holati o‘rganildi
янв.21
OLIY TA’LIM TASHKILOTLARIDA TARBIYA TIZIMI O‘RGANILDI
янв.21
XO‘JA DONIYOR MFYNI YUQORI NAMUNALI MAHALLAGA AYLANTIRISH BO‘YICHA ISHLAR O‘RGANILDI
янв.21
XO‘JA DONIYOR MFY HUDUDIDAGI ISHLAR O‘RGANILDI
янв.21
1-, 5- VA 6-BANDLAR IJROSI YUZASIDAN: MO‘LIYONI POYON MAHALLASIDA MUHIM MASALALAR O‘RGANILDI
янв.21
5- VA 6-BANDLAR IJROSI YUZASIDAN: O‘RIKZOR MAHALLASIDA IJTIMOIY VA XOTIN-QIZLAR YO‘NALISHIDAGI ISHLAR MUHOKAMA QILINDI
янв.21
XO‘JA DONIYORDA YANGI TIKUVCHILIK SEXI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
Xalq deputatlari Samarqand shahar Kengashi 4-Bog‘ibaland saylov okrugidan saylangan deputat Munisov Abduaziz Abdulboriyevich Bog‘ibaland, Jo‘yichuqur, Xo‘jaqishloq, Azizон, Gulobod, Yuksalish hamda Zarafshon MFYlarida o‘rganishlar olib boradi
янв.21
Xalq deputatlari Samarqand shahar Kengashi 3-Motrid saylov okrugidan saylangan deputat Asrorova Baxtigul Abrorovna Motrid, Xumo, Xo‘jag‘unjoyish, Ma’rifat, Qo‘rg‘oncha hamda Geologlar MFYlarida o‘rganishlar olib boradi.
📢 ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРИ ОЛДИДА АХБОРОТ БЕРДИ

📢 ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРИ ОЛДИДА АХБОРОТ БЕРДИ
Бугун 20-Эшабод сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутати Долимов Зокиржон томонидан Эшабод маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ҳамда ҳисобот учрашуви ўтказилди.
Учрашув давомида депутат ўзининг 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширган депутатлик фаолияти ҳақида батафсил ахборот берди. Жумладан, сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатларни кўриб чиқиш, ижтимоий соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, маҳалладаги инфратузилма ҳолатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат дастурлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот тақдим этилди.
Шунингдек, депутат томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ўрганишлар, депутатлик сўровлари, аҳоли мурожаатлари асосида ҳал этилган масалалар ҳамда назоратга олинган муаммолар хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди.
Учрашув давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр ва таклифларини билдириб, янги мурожаатларини ҳам ўртага ташладилар. Барча мурожаатлар депутат томонидан қабул қилиниб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Тадбир якунида депутат сайловчиларнинг ишончини оқлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳудуддаги долзарб муаммоларни бартараф этиш йўлида депутатлик фаолиятини янада самарали давом эттиришини таъкидлади. Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур ҳисобот учрашуви аҳоли ва депутат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилди.
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши котибияти ташаббуси билан депутатлик сўрови ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар натижасида Қорасув кўчасидаги электр таянчларини тартибга келтириш ишлари тўлиқ бажарилгани таъкидланди.
Шу муносабат билан ташкил этилган учрашувда аҳоли вакиллари, Кенгаш котибияти масъул ходимлари, шунингдек, туман ҳокимининг коммунал соҳа бўйича ўринбосари, туман сув таъминоти ва газ таъминоти корхоналари раҳбарлари ҳамда масъул мутахассислари иштирок этдилар.
Тадбир давомида депутатлик сўрови асосида олиб борилган ишлар муҳокама қилиниб, Қорасув кўчасидаги мавжуд камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилгани қайд этилди. Электр таянчларининг тартибга келтирилиши маҳалла аҳолиси учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашувда иштирок этган масъуллар аҳоли томонидан билдирилган қўшимча таклиф ва мурожаатларни ҳам тинглаб, уларни босқичма-босқич ҳал этиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.
Мазкур амалий натижа депутатлик сўровларининг самарадорлиги, давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланаётгани ҳамда аҳоли мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш орқали ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни бартараф этишга хизмат қилаётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Slide 1 of 4