Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Oliy Majlis Senati vakili Nurobod tumanida amalga oshirilayotgan bunyodkorlik ishlari bilan tanishdi
янв.21
Maktablarda ichimlik suvi ta’minoti va kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik o‘rganildi
янв.21
Senator maktab o'quvchilari ota-onalari bilan uchrashdi
янв.21
Hududiy kotibiyatlarda ijro intizomi o'rganildi.
янв.21
Deputatlar va senator uchrashuvi
янв.21
Ezgu Niyat ko‘chasidagi yo‘l muammosi deputat e’tiborida
янв.21
Mahallada bandlik va ijtimoiy ko‘rsatkichlar o'rganildi.
янв.21
Ta’lim sifati va yoshlar uchun sharoitlar deputat nazoratida
янв.21
Aholi bandligini ta’minlash masalasi o‘rganildi
янв.21
"Ta’limda hisobot uchun emas, natija uchun ishlash madaniyati qaror topishi zarur"
ҚОРАПОЛВОН МФЙДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
ҚОРАПОЛВОН МФЙДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т.Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати Н.Мухамадиева ҳамда масъуллардан иборат ишчи гуруҳ томонидан иш режаси ижроси доирасида Янгиқўрғон тумани Қораполвон МФЙдаги оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида оилавий поликлиникада аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш ҳолати, тиббий хизматлар сифати ва самарадорлиги, шифокорлар ҳамда тиббий ходимларнинг фаолияти билан танишилди.
Шунингдек, поликлиникада фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар, тиббий хоналарнинг ҳолати, мавжуд тиббий жиҳозлар ва улардан самарали фойдаланиш, дори-дармон воситалари билан таъминланганлик даражаси ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди.
Аҳолига профилактик тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, диспансер назоратидаги беморлар билан ишлаш, болалар ва хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Ўрганиш давомида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, тиббий ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда аҳоли учун қулай ва сифатли тиббий хизматларни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъуллар томонидан поликлиника фаолияти, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалаларни бартараф этиш, тиббий хизмат сифатини ошириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларни янада яхшилаш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди
Slide 1 of 3