Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Oliy Majlis Senati vakili Nurobod tumanida amalga oshirilayotgan bunyodkorlik ishlari bilan tanishdi
янв.21
Maktablarda ichimlik suvi ta’minoti va kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik o‘rganildi
янв.21
Senator maktab o'quvchilari ota-onalari bilan uchrashdi
янв.21
Hududiy kotibiyatlarda ijro intizomi o'rganildi.
янв.21
Deputatlar va senator uchrashuvi
янв.21
Ezgu Niyat ko‘chasidagi yo‘l muammosi deputat e’tiborida
янв.21
Mahallada bandlik va ijtimoiy ko‘rsatkichlar o'rganildi.
янв.21
Ta’lim sifati va yoshlar uchun sharoitlar deputat nazoratida
янв.21
Aholi bandligini ta’minlash masalasi o‘rganildi
янв.21
"Ta’limda hisobot uchun emas, natija uchun ishlash madaniyati qaror topishi zarur"
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг депутатлари Н.Мухамадиева, Д.Хатамова, котибияти мудири Т.Гаппаров, ҳамда Янгиқўрғон тумани котибият мудири М.Эргашева ва масъуллардан иборат ишчи гуруҳ томонидан иш режаси ижроси доирасида Янгиқўрғон тумани Давлат хизматлари филиали фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида филиалда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш ҳолати, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнлари, хизматларни электрон шаклда тақдим этиш имкониятлари ҳамда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.
Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, хизматларни тезкор ва сифатли тақдим этиш, ортиқча оворагарчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Филиалда фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, белгиланган тартиб ва муддатларга риоя қилиш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ҳамда аҳолига ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш давомида филиал масъуллари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари, мавжуд муаммолар, эришилган натижалар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Шу билан бирга, аҳоли учун давлат хизматларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, электрон хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитларни яхшилаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизматларни белгиланган талаблар асосида кўрсатишни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Slide 1 of 2