Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Oliy Majlis Senati vakili Nurobod tumanida amalga oshirilayotgan bunyodkorlik ishlari bilan tanishdi
янв.21
Maktablarda ichimlik suvi ta’minoti va kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik o‘rganildi
янв.21
Senator maktab o'quvchilari ota-onalari bilan uchrashdi
янв.21
Hududiy kotibiyatlarda ijro intizomi o'rganildi.
янв.21
Deputatlar va senator uchrashuvi
янв.21
Ezgu Niyat ko‘chasidagi yo‘l muammosi deputat e’tiborida
янв.21
Mahallada bandlik va ijtimoiy ko‘rsatkichlar o'rganildi.
янв.21
Ta’lim sifati va yoshlar uchun sharoitlar deputat nazoratida
янв.21
Aholi bandligini ta’minlash masalasi o‘rganildi
янв.21
"Ta’limda hisobot uchun emas, natija uchun ishlash madaniyati qaror topishi zarur"
Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати

Тадбирда 2023 йилнинг 15 февралидан 31 мартигача бўлган муддатда эълон қилинган давлат гранти 1- ва 2- танловларига тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилди.   

– “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш” мавзусидаги биринчи давлат гранти ҳамда “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусидаги иккинчи  давлат гранти танловлари ўтказилди, – дейди вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари Ҳамид Бешимов. – 2023 йил 15 февралдан  31 мартгача  ўтказилган ушбу танловларга 18 та нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг  бошқа институтларидан 19 та лойиҳалар тақдим этилди.   

Комиссия аъзолари томонидан 7 та лойиҳа ғолиб деб топилди.  Шунингдек, мазкур лойиҳаларни 50 миллион сўмдан жами 349.7 миллион сўмга молиялаштириш бўйича қарор қабул қилинди.   

Йиғилишда комиссия аъзолари томонидан “Ёшларни маънавий етук қилиб тарбиялаш ҳамда бандлигини таьминлаш” мавзусидаги давлат гранти 3-танлов йўналишлари ҳамда мавзулари тасдиқланди.   

Йиғилишда комиссияси аъзолари томонидан давлат гранти танловларига тақдим этилган лойиҳалар бўйича фикрлар, таклифлар билдирилди.  

Жамиятда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалиётга жорий этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.     

Slide 1 of 4