Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Oliy Majlis Senati vakili Nurobod tumanida amalga oshirilayotgan bunyodkorlik ishlari bilan tanishdi
янв.21
Maktablarda ichimlik suvi ta’minoti va kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik o‘rganildi
янв.21
Senator maktab o'quvchilari ota-onalari bilan uchrashdi
янв.21
Hududiy kotibiyatlarda ijro intizomi o'rganildi.
янв.21
Deputatlar va senator uchrashuvi
янв.21
Ezgu Niyat ko‘chasidagi yo‘l muammosi deputat e’tiborida
янв.21
Mahallada bandlik va ijtimoiy ko‘rsatkichlar o'rganildi.
янв.21
Ta’lim sifati va yoshlar uchun sharoitlar deputat nazoratida
янв.21
Aholi bandligini ta’minlash masalasi o‘rganildi
янв.21
"Ta’limda hisobot uchun emas, natija uchun ishlash madaniyati qaror topishi zarur"
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш 15 кунлиги” эълон қилинганлиги муносабати билан туманимиз ҳудудларни ободонлаштириш, коммунал тизимлардаги камчиликларни бартараф этиш ва кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ушбу қутлуғ айёмни муносиб кутиб олишга қизғин тараддуд кўрилмоқда. 

Маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида теварак-атрофни тартибга келтириш, ободонлаштириш, ариқ-зовурлар, хиёбонларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 августда қабул қилинган фармойиши бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Ободонлаштириш ва тозалик ойлиги тадбирлари пойтахтимизда ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, боғ ва сайилгоҳларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Маҳаллалар ҳудудидан ўтадиган юзга яқин кўча таъмирланиб, намунавий кўчага айлантирилмоқда. 

– Ушбу йўлларни таъмирлаш ва теварак-атрофини ободонлаштириш ишларида аҳоли фаол иштирок этмоқда. Бугунги кунгача йўлларнинг қарийб ярми таъмирланди ва кўчалар намунавий ҳолатга келтирилди. 

Кейинги йилларда маҳаллаларда яна бир замонавий инфратузилма – болалар ўйин майдончалари ҳам кўпаймоқда. Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳар бир майдончада ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилган. Бундай масканларнинг техник ҳолати, тозалиги маҳалла томонидан доимий назорат қилинади. Яроқсиз ҳолга келган ўйин қурилмалари янгиланиб, такомиллаштирилиб борилмоқда.  

Slide 1 of 1