Жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни ўз вақтида жойида ҳал қилиш юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда. Хусусан, 5-Мирзаён сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Ғани Ҳамроев округидаги “Мирзаён”, “Ёш куч” маҳалла фуқаролар йиғинларида ташриф буюриб, аҳолини қийнаётган муаммоларни тинглади.
Учрашувда фуқаролар томонидан Мирзаён МФЙ ҳудудида жойлашган 1970 йилларда қурилган 12-сон мактабгача таълим ташкилотини янгидан замонавий типда қуриш масаласи, Ёш куч маҳалласи фаоли Н.Эргашев томонидан қишлоқ ички йўлларни шағаллаштириш масаласи кўтарилди. Шунингдек, “Ёш куч” МФЙда яшовчи Г.Тўйева мурожаат қилиб бир неча йиллардан буён саратон касаллиги билан даволаниб келаётгани , оилавий шароити жуда оғир аҳволга келиб қолганлигини айтиб , даволаниши учун моддий ёрдам берилишида
амалий ёрдам сўради.
Депутат юқоридаги мурожаатлар ечими бўйича туман тегишли корхона ва ташкилот мутассаддиларига депутат сўрови юборишини билдириб, натижаси бўйича фуқароларга маълум қилинишини
тушунтирди.