Новости

Последние новости

Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг биринчи сессияси ўтказилди

Янги Наманган тумани сайлов комиссияси раиси Анасхон Мамадалиевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Тадбирда халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.

Шундан сўнг Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев Жобир Абдуллаевнинг Янги Наманган тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди.

Сессия давомида Жобир Абдуллаев Янги Наманган туманини 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича маълумотлар берди.

Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг қарори билан Абдуллаев Жобир Шарифович Янги Наманган тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Slide 1 of 10