Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 14.01.2025 йилдаги "Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини Жондор туманида таъминлаш мақсадида "Болиоб" МФЙ маъмурий биносида туман прокурори (С.Шарапов), туман кенгаши депутатлари (Н.Фатуллаева) ҳамда (И.Холов), халқ қабулхонаси (С.Сафаров) лар томонидан сайёр қабуллар ташкил этилди.
🔹Ўтказилган сайёр учрашувда аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни ўз жойида бориб ўрганиб, белгиланган тартибда муаммони ижобий ҳал қилиш юзасидан соха мутахассисларига тегишли топшириқлар бердилар.