2025 йилнинг 3-июнь куни Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашида Демократик жараёнларнитаҳлил қилиш маркази (ДЖТҚМ) Навоий вилоят бўлинмаси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Маҳаллий кенгашлар фаолиятини янада яхшилашда янгича ёндашув ва талаблар” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
Бундан кўзланган мақсад – маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи очиқ, шаффоф ва натижавий бошқарувни таъминлаш учун уларни замонавий талаб ва ёндашувлар билан таништириш, ҳар бир ҳудудда мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларга янгича ёндашув орқали ҳал этиш
йўлларини муҳокама қилишдан иборатдир.
Тадбирда депутатлар, маҳалла раислари, ДЖТҚМ Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Рўзиқулов, халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши котибияти мудири Г.Шерматова, котибият бош мутахассислари иштирок этди.
Ўқув семинари давомида маҳаллий вакиллик органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки, ҳокимлар ҳисобдорлигини кучайтириш ва сессия фаолиятини жонлантириш каби муҳим
масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили ҳамда маҳаллий вакиллик органларининг
назорат фаолиятининг янгича тизими, вакиллик органларининг ижро ҳокимияти фаолияти устидан самарали назоратни амалга оширишнинг устувор вазифалари, Маҳаллий Кенгаш фаолиятини самарали ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари, депутатларнинг фаоллигини ошириш ва уларни жамоатчилик билан бевосита мулоқотга жалб этиш каби масалалар муҳокама қилинди.