БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!
1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Учқудуқ туманида самимий ва эзгу ташаббус амалга оширилди.
🟢 Туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбари, туман Кенгаши депутати Умар Худойқулов ногиронлиги бор болалар ҳолидан хабар олиб, уларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида хонадонларга ташриф буюришди.
♦️ Ушбу учрашувда болажонлар алоҳида эътибор билан табрикланди, улар учун совғалар улашилди ва дил изҳорлари билдирилди.
🟢 Байрам муносабати билан болажонларнинг кўзларидаги қувонч, юзларидаги табассум – бу ҳаётдаги энг гўзал манзара. Эътибор ва меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг инсонпарварлик юзи эканини яна бир бор тасдиқлади.
♦️Бу ташриф нафақат болаларга, балки уларнинг ота-оналарига ҳам руҳий мадад ва умид бағишлайди.