Новости

Последние новости

янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг “China State Construction”, “China General Nuclear Power”, “CAMCE”, “Goldwind” ва “ZTO Express” компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
янв.21
Кеча мамлакатимиз ҳаётида том маънода тарихий кун бўлди. Ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маданий соҳалардаги улкан муваффақиятлар билан ёдда қолди. “Бунёдкор” стадионида ўтган футбол учрашувидаги кўтаринки руҳ куннинг ажойиб якуни бўлди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
янв.21
Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
янв.21
Президент Шавкат Мирзиёев “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинини томоша қилди. Сўнг спортчиларимизга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тўртинчи Тошкент инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Александр Новакни қабул қилди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиевни қабул қилди.
янв.21
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадовни қабул қилди.
Deputat faoliyatidan

Халқ билдирган ишончни оқлаш, жойлардаги ижтимоий аҳамиятга молик, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш, лозим тақдирда қонунчиликни такомиллаштириш учун одамларнинг фикрини ўрганиш, тегишли таклифлар тайёрлаш асосий мақсад этиб белгиланган. Депутат дастлаб “маҳалла еттилиги” вакилларининг аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, оилавий тадбиркорлик ҳамда аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги олиб борилаётган ишлари тўғрисидаги маълумотларини эшитди. депутат Турекабил Джураев ўз сайлов округида фаол иштирок этмоқда. Ўрганиш манзилларида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорликлар билан бир қаторда мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиб, масалалар ўрганилмоқда. 

Slide 1 of 1