Новости

Последние новости

янв.21
Memorandum
янв.21
XALQ DEPUTATLARI XONQA TUMAN KENGASHI SESSIYASI
янв.21
Uchrashuv
янв.21
XALQ DEPUTATLARI XONQA TUMAN KENGASHI SESSIYASI
янв.21
Хонқа туман тиббиёт бирлашмасида коррупциявий омилларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида
янв.21
Maktablarda sifatli ta'limni tashkl qilish yuzasidan tuman Kengashi deputatlari tomonidan 19-umumiy o'rta ta'lim maktabidagi jarayonlardan lavxalar
янв.21
📌Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holati bo‘yicha o‘rganishlar davom etmoqda
янв.21
Partiyaning ustuvor vazifalari haqida davra suhbati
янв.21
O'zLiDeP Хонқа туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 27-сон мактаб биносида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида 25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида тадбир ташкил этилди.
янв.21
Oʻzbekiston Ekologik partiyasi Bogʻot tumani va Xonqa tumani Kengashi va yosh deputat A.Odamboyeva tashabbusi bilan “Kuzgi eko-sayohat” shiori ostida ekologik ekskursiya tashkil etildi.
Конимех: тараққиётнинг янги босқичи

Бугунги кунда Навоий вилоятининг Конимех туманида ҳам аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва замонавий инфратузилмани кенгайтириш ишлари жадал давом этмоқда.

Конимех туманини комплекс ривожлантириш дастури доирасида 2026 йилда давлат ва вилоят бюджетларидан умумий 60 миллиард сўм маблағ ажратилиб, ушбу
маблағлар самарали ишлатилиши ҳисобига 865,7 миллиард сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилмоқда.

– 10 февраль куни давлатимиз раҳбари томонидан Навоий вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда ҳар бир туман ва шаҳарни уларнинг солиштирма устунликларидан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш зарурлиги таъкидланди, – дейди туман ҳокими Руслан Рўзиев. – Айтиб ўтилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда 2026 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишларимизни яна бир бор таҳлил қилиб, аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдик.

Жумладан, туманимизда саноат йўналишида ҳудудий инвестиция дастури асосида 8 та саноат лойиҳаси амалга оширилади. Хусусан, Туркиянинг “Koch Construction” компанияси билан ҳамкорликда “Navoi Agrafos” қўшма корхонаси ташкил этилиб, қиймати 125 миллион долларлик донадор фосфоритни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам йирик лойиҳалар белгиланган. “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 20 гектар ерда экспортбоп маҳсулотлар етиштирилади. Шунингдек, 50 гектар ер майдонида саноатлаштирилган плантациялар ташкил этилади. Хитой Халқ Республикасининг “Jiangsu World Agriculture Machinery” компанияси билан ҳамкорликда “Navoi World Agrotech” қўшма корхонаси ташкил этилди ва 1000 гектар майдонда пахта хомашёси тиштирилади. Шунингдек, Монголиядан 25 минг бош наслли қўйлар олиб келинмоқда, туячиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хизмат кўрсатиш йўналишида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилади. “Ибн Сино” кўчаси гавжум ва замонавий кўчага айлантирилиб, йўл бўйи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари яратилади. Шунингдек, туризмни ривожлантириш мақсадида чўл ҳудудларида хорижий сайёҳлар учун 3 та ўтовли лагерь ва 1 та тиббий туризм лойиҳаси амалга оширилади. Бу тадбирлар натижасида маҳаллий ва хорижий туристлар ташрифи 124 минг нафарга етказилади.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда: ички йўллар, ичимлик суви ва электр тармоқлари янгиланиб, 3 та мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та тиббиёт ва 1 та спорт объекти қурилиши ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Ишсизлик ва камбағаллик даражаси изчил камайтирилмоқда. 2025 йилда туманда камбағал аҳоли сони 2,2 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2026 йил якунига келиб бу кўрсаткич 0,7 минг нафарга тушади. Ишсизлик даражаси ҳам 5,5 фоиздан 4,9 фоизга камаяди. 2027 йилга келиб эса камбағаллик даражасини 2 фоизга, ишсизликни 2,8 фоизга тушириш режалаштирилган.

Туманда 4 та маҳалла деҳқончиликка, 5 таси чорвачиликка, 3 таси савдо ва хизмат кўрсатишга, 1 таси саноатга ихтисослаштирилади. Натижада туманда 393 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 2786 та янги иш ўрни яратилади ва маҳаллий бюджетга 78,5 миллиард сўм қўшимча маблағ туширилади.

Хуллас, Конимех туманида амалга оширилаётган комплекс ривожланиш дастури нафақат иқтисодий ўсишни таъминлаш, балки аҳоли учун қулай муҳит яратиш, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш ва туризм салоҳиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилади.

https://uza.uz/uz/posts/konimex-taraqqiyotning-yangi-bosqichi_820355