Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг 44-сессия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қуйидаги масалалар мухокама қилинди.
1.Туман адлия бўлими томонидан 2023 йилнинг 3-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи У.Яқубовнинг хисоботи тўғрисида.
2.Олтинкўл туман бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман солиқ инспексияси бошлиғи Ш.Набижоновнинг хисоботи тўғрисида.
3.Ўзбекистон халқ демократик партиясининг ташаббуси билан киритилган Соғлиқни сақлаш тизимида куз-қиш мавсумига тайёргарлик холати бўйича туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Мамажоновнинг хисоботи тўғрисида.
4.Олтинкўл туман пахта-ғаллачилик йўналиши фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан Олтинкўл тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Л.Хасановнинг хисоботини эшитиш тўғрисида.
5.Туманда ер ауксион масалалари юзасидан Олтинкўл туман ҳокими ўринбосари А.Маматқодировнинг хисоботи тўғрисида.
6.Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2023 йил 18 апрелдаги ВИ-38-27-1-15-к-К/23 сонли қарорининг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
7.Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2023 йил 10 ноябр кунги доимий комиссия қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
8.Бошқа масалалар