Новости

Последние новости

янв.21
📍XALQ DEPUTATLARI XONQA TUMANI KENGASHI SESSIYASI
янв.21
Memorandum
янв.21
XALQ DEPUTATLARI XONQA TUMAN KENGASHI SESSIYASI
янв.21
Uchrashuv
янв.21
XALQ DEPUTATLARI XONQA TUMAN KENGASHI SESSIYASI
янв.21
Хонқа туман тиббиёт бирлашмасида коррупциявий омилларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида
янв.21
Maktablarda sifatli ta'limni tashkl qilish yuzasidan tuman Kengashi deputatlari tomonidan 19-umumiy o'rta ta'lim maktabidagi jarayonlardan lavxalar
янв.21
📌Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holati bo‘yicha o‘rganishlar davom etmoqda
янв.21
Partiyaning ustuvor vazifalari haqida davra suhbati
янв.21
O'zLiDeP Хонқа туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 27-сон мактаб биносида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида 25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида тадбир ташкил этилди.
ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ҲУДУДЛАРДА САЙЁР МАЖЛИСЛАР ЎТКАЗМОҚДА.

 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300 сон Қарори 4-илова 75-мақсадида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида
2023 йил 15 ноябрь куни 27- Шўрча сайлов округидаги 18-умумтаълим мактабида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясининг сайёр мажлиси бўлди. 

Мажлисда доимий комиссия аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р.Атоева, Ўзбекистон Республикаси Ррезидентининг Ромитан туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Муясаров, 4-сектор раҳбари Б.Ғайбуллаев иштирок этди. Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш бўйича йиғилишда сайловчиларнинг маҳалладаги мавжуд муаммолар юзасидан мурожаатлари эшитилди. Маҳалла оқсоқоллари мактабнинг 2-биноси авария ҳолатида эканлиги, йўл масаласи, трансформаторлардаги носозликлар, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш масалаларида мурожаатлар қилишди. 

 Сектор раҳбар ва депутатлар - турмуш ўртоғи саратон касаллигига чалинган Қодирова Шоҳиданинг мурожаатини тинглаб, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш бўйича тавсиянома беришди. Аниқланган муаммолар бўйича ички йўлларни асфальтлаштириш “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали, тадбиркорлик қилиш учун ер олиш “Ер аукцион” платформаси орқали амалга оширилиши юзасидан тушунча берилди. Архитектура йўналишида мурожаат қилган Нурхонов Идига, кадастр йўналишида мурожаатчи Самадова
Шоираларга ҳуқуқий маслаҳат берилди. Ижтимоий кам таъминланган Ниёзова Шарофатга мурожаатига асосан бир марталик ёрдам бериладиган бўлди. 

18-умумтаълим мактабининг авария ҳолатидаги биноси бўйича туман ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги ва 2024 йил инвестиция
дастурига киритиш бўйича таклифи берилганлиги маълумот учун билдирилди. Йиғилиш сўнгида ҳудуддаги бошқа муаммолар
бўйича тегишли корхона ва ташкилотларга депутат сўровлари чиқарилди. 

Slide 1 of 1