35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИ ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири, депутат Эргашева Мунисхон Рустамбековна ўзи сайланган сайлов округи ҳудудида бўлиб, аҳоли мурожаатлари ҳамда аввал юборилган депутатлик сўровлари ижросини ўрганди.
Хусусан, ҳудуддаги ҚВПда ўрнатилган қуёш панелларининг электр тармоғига уланмаганлиги юзасидан аввал депутатлик сўрови юборилган эди. Ўрганиш давомида мазкур масала ижобий ҳал этилиб, туман электр таъминоти корхонаси томонидан қуёш панеллари электр тармоғига улаб берилгани маълум қилинди.
Шунингдек, ҚВПда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати, фуқаролар учун белгиланган бепул дори-дармонларни ўз вақтида ва белгиланган тартибда тарқатиш ҳолати, беморларни қабул қилиш ҳамда тиббий хизматларнинг сифати ва қулайлиги ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида фуқароларнинг тиббий хизматга оид фикр ва мурожаатлари тингланиб, аниқланган масалаларни бартараф этиш, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Депутат томонидан ҳудудда аҳоли манфаатларига дахлдор масалалар ва мурожаатлар ижроси устидан депутатлик назорати давом эттирилиши таъкидланди.