Новости

Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 22-«Шарқ юлдузи» сайлов округидан сайланган депутат Турдиев Ҳамидилло Қурбонович томонидан сайлов ҳудудида навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 22-«Шарқ юлдузи» сайлов округидан сайланган депутат Турдиев Ҳамидилло Қурбонович томонидан сайлов ҳудудида навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолига ажратилган кредит маблағларининг асаларичилик ва чорвачилик йўналишларида мақсадли сарфланиши юзасидан хонадонларга ташриф буюрилди. Ўрганиш давомида фуқаролар томонидан кредит маблағлари ҳисобидан асалари парвариши ҳамда чорвачилик фаолиятини йўлга қўйиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳолатлари кўздан кечирилди.
Аниқланишича, айрим хонадонларда ажратилган кредитлар ҳисобидан тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу орқали оила даромадини оширишга эришилмоқда. Шу билан бирга, айрим ҳолатларда маблағлардан тўлиқ самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Slide 1 of 5