Кўрик маҳалласида пиёдалар йўлакчаси қурилиши ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Шоҳрух Алимирзаев томонидан Кўрик маҳалласида олиб борилаётган пиёдалар йўлакчаси қурилиш ишлари ўрганилди.
Мазкур йўлакча Чортоқ–Янгиқўрғон йўналишида, туманга кириш қисмидаги кўп қаватли уйлар олдидан техникум биносигача бўлган ҳудудда аҳолининг қулай ва хавфсиз ҳаракатланиши учун барпо этилмоқда. Лойиҳада пиёдалар учун йўлакча қуриш билан бирга, ҳудудни тунги ёритиш чироқлари билан таъминлаш ҳам назарда тутилган.
Ушбу ишлар аҳоли, жумладан, ўқувчилар, кексалар ва болали оилалар учун қулайлик яратиш, пиёдаларнинг қатнов йўлига чиқиш эҳтиёжини камайтириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилашда аҳамиятлидир.
Қурилиш жараёнини ўрганиш аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилишини кузатиб боришга қаратилган.