Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёкубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан 24 талик тавсия ижроси доирасида сайлов округида жойлашган мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида мактабдаги мавжуд шароитлар, ўқув хоналарининг мавсумга тайёрлиги ҳамда ўқувчилар ва педагоглар учун қулай муҳит яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
Масъуллар билан суҳбатда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўз вақтида якунлаш, мавжуд эҳтиёжларни аниқлаш ҳамда таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.