Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р.Одилбоев, туман Кенгаши депутати томонидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2026 йил 29 январдаги VII-18-8-11-159-K/26-сонли қарори ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
👥 Ўрганиш давомида қарорда белгиланган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати, масъул ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишлар, ижро интизоми ҳамда белгиланган чора-тадбирларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.
🔍 Шунингдек, қарор ижроси жараёнида мавжуд муаммо ва камчиликлар кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш, ижрони янада самарали ташкил этиш ҳамда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
📝 Ўрганиш натижаларига кўра, қарор ижросини кучайтириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши устидан депутатлик назоратини янада кучайтириш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
🤝 Қарорлар ижросини таъминлаш, давлат дастурлари самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган депутатлик назорати изчил давом эттирилмоқда.