Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва имтиёзлари ўрганилди
✔️Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутати Рўзигул Муратова Кенгаш котибияти мутахассиси Гулзада Умарова билан биргаликда тумандаги Ногиронлар жамияти фаолияти билан танишди.
✔️Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан белгиланган имтиёзларнинг амалда тўғри қўлланилиши, шунингдек, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун ижроси ҳолатини ўрганишдан иборат бўлди.
🟠Учрашув давомида тумандаги ногиронлар жамияти ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, қонун талабларига мувофиқ имтиёзлар ва ҳуқуқлар самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.