“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди 🥇
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Қ. Ҳайдаров иштирокида “Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 🎉.
Тадбирда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда маҳаллалар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди 🤝🏃♂️.
Мусобақаларда турли маҳаллалардан жамоалар иштирок этиб, спортнинг бир нечта турлари бўйича ўзаро беллашмоқда. Тадбир иштирокчиларига мусобақаларни адолатли ва юқори савияда ўтказиш бўйича тилаклар билдирилди 🤞📈.
🔹 “Маҳалла лигаси” спорт мусобақалари ёшларни жисмонан чиниқтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади