Новости

Последние новости

янв.21
cессия
янв.21
OBODLIK MAHALLADAN BOSHLANADI!
янв.21
Deputat tashabbusi
янв.21
https://t.me/Sox_Kengash_kotibiyat/1140
янв.21
saylovchilar bilan uchrashuv
янв.21
Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари тумандаги маркази шифохонадаги муаммоларни ургандилар
янв.21
МФЙдаги муаммолар ўрганилмоқда
янв.21
депутат ташаббуси билан ёшларни бўш вақтини мазмунили ташкил этиш
янв.21
депутат ижтимоий соҳа иситиш тизимини ўрганди
ДЕПУТАТ--ТАЛАБАЛАР ҲУЗУРИДА

 Журналист кадрларга эҳтиёж борми? 

     Давримиз кескин суръатларда ривожланиб бораётган экан, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар жараёнидаги юксалиши жаҳон ҳамжамиятини лол қолдираётган бир паллада журналист ходимларга эҳтиёж юқорилигини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. 

     Булажак журналистларимиз қандай бўлиши керак?  

       Бу савол ҳам барчани уйга солиши табиий. 

     Мана тўрт йилдирки, Бухоро Давлат Университети филология факултетида журналистика йўналишида ёшлар ана шу касбга тайёрланмоқда. Бу йил илк қалдирғочлар--68 нафар бўлғуси журналистлар ҳаётга йўлланма олади. 

    50 нафар ёшлар ҳам сиртқи,ҳам кундузги бўлимларда 1-курсда ўқиш машғулотларини бошладилар. Профессор ўқитувчилар назарий сабоқлар олиб бораётган бир пайтда, кўп йиллик тажрибага, иқтидорга эга устоз журналистлар талабалар билан амалий машғулотлар ўтказяптилар. 

       53 йиллик журналистик тажрибага эга, босма оммавий ахборот воситалари, радио, телевидение, интернет журналистикасидан хабардор,туман Кенгаши депутати Махфират Атоева бугун БДУ филология факультети, журналистика йўналиши 1-босқич талабалари билан дарс машғулоти ўтказди. 

       Кечаги кунги ҳолат, замонавий ўнгланишлар билан чоғиштирилди. Кам қаламга олинаётган фелъетон, публицистик жанрлар, танқид, таҳлил ҳақида фикр юритилди. 

    Баҳс ва мунозараларга айланиб кетган дарс машғулоти устоз ва шогирдчилик анъаналари давомийлигига асос бўлди. 

     Махфират Атоева талабаларнинг жуда кўплаб саволларига жавоб қайтарди.

Slide 1 of 1