16-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Жўқорғи Кенгеснинг манавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича 9-сонли мажлис баённомасидаги топшириқларни бажариш мақсадида "Ёшлар-келажак эгалари" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда тарғибот гуруҳи аъзолари — Жўқорғи Кенгес депутатлари Қ.Боймуродов ва С.Хўжамуротовалар, туман Маънавият ва маърифат маркази бўлими раҳбари И.Маткаримов, туман кенгаши депутати О.Бегимов қатнашдилар.
Тадбирда Янги Ўзбекистон келажаги бўлган ёшлар тарбияси, мамлакатимизда олиб борилаётган Ёшлар сиёсати, яратилган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида сўз борди.