Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида туман Бандликка кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш бўлими томонидан ҳудудда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи атрофлича кўриб чиқилди.
Назорат-таҳлил тартибидаги ушбу тадбирда асосий эътибор қуйидаги долзарб масалаларга қаратилди:
Аҳоли бандлигини таъминлаш: Янги иш ўринлари яратиш ва ишсизлик даражасини камайтириш;
Тадбиркорликка жалб этиш: Фуқароларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш.
Партия туман бўлими апарат гурухи раҳбари Ф.Мирзарахимова ҳамда депутатлик гуруҳи раиси Н.Хожиматова бошчилигида ўтган қизғин муҳокамаларда ЎзЛиДеПдан сайланган туман Кенгаши депутатлари фаол иштирок этдилар.